Ўзбекистон | 11:45 / 16.02.2021
18044
1 дақиқада ўқилади

Дўстлик туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 16 феврал куни халқ депутатлари Жиззах вилояти Дўстлик туман Кенгашининг навбатдан ташқари 19-сессияси ўтказилди. Унда президент маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Исмаилов ва вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди. 

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими Эргаш Салиев туман ҳокими лавозимига Шавкат Тўраевич Дарвишев номзодини тавсия қилди. Депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллади.

Шавкат Дарвишев тайинловга қадар вилоят Молия бош бошқармаси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Дўстлик туманининг собиқ ҳокими Улуғбек Узоқов январ ойи охирида Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Мавзуга оид