Жаҳон | 20:47 / 06.03.2021
15793
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко “шахсий саройи” тўғрисидаги саволга жавоб берди

Лукашенконинг сўзларига кўра, бу мавзу "Путиннинг саройи"га ўхшаш тарзда танланган. У агарда кимдир саройни топадиган бўлса, оммавий ахборот воситалари ходимларини шахсан ўша ерга таклиф қилиш ва оммага кўрсатишга ваъда берди.

Фото: president.gov.by

Беларусь президенти Александр Лукашенко ОАВда унинг шахсий саройи борлиги тўғрисида тарқалган хабарларга изоҳ берди

Минскдаги “Мотовело” заводига ташрифи чоғида журналистлардан бири унга мухолифат вакиллари Лукашенконинг саройи ҳақида “фейк фильм” суратга олишаётгани тўғрисида айтди.

Лукашенконинг сўзларига кўра, бу мавзу "Путиннинг саройи"га ўхшаш тарзда танланган. У агарда кимдир саройни топадиган бўлса, оммавий ахборот воситалари ходимларини шахсан ўша ерга таклиф қилиш ва оммага кўрсатишга ваъда берди. 

"Бир нарсани тушунишингизни истардим: чорак асрдан бери президент бўлиб ишлаяпман ва агарда қаердадир қандайдир миллиардлар ёки улар айтгандек саройлар бўлганида мени аллақачон чапга-ўнгга сочиб ташлашарди. Шунинг учун кимдир Лукашенконинг саройини топса, дарҳол ўша ерга боринглар", - деди у.

Беларусь президенти "давлатдан ҳеч нарса ўғирламагани, ҳеч нарса олмаганини айтди".

"Шу боис сизларга "саройим" борлигини айтмоқчиман. Менимча, онам билан вояга етганим 7х8 метрли уй. Ана шу менинг саройим. Қолган ҳамма нарса давлатга тегишли", - деди Лукашенко.

У ҳукумат мухолифлари мамлакатни синдириш учун барча нарсага қўл ураётганини таъкидлади.

"Ҳаммаси мамлакатни синдириш учун қилиняпти. Украина қулади. Барча постсовет мамлакатлари периметр бўйича парчаланди, Беларусь эса турибди. Нокамтарлигим учун кечиринг, Лукашенко халақит бераётгани учун турибди", - деди Беларусь президенти.

Мавзуга оид