Коронавирусдан тузалганларга ҳам эмланиш тавсия этилади
Коронавирус инфекцияси билан касалланиб тузалганларга ҳам қайта касалланиш эҳтимолининг борлиги сабабли эмланиш тавсия этилади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига маълум қилди.
«Ушбу вируснинг ўзгарувчан эканлиги, доимий равишда мутацияга учраши, Covid-19 билан боғлиқ хавфлар юқорилиги ва коронавирус билан қайта касалланиш эҳтимоли борлиги сабабли, ушбу касаллик билан аввал касалланган бўлишидан қатъи назар, эмланиш тавсия этилади», деган Қурбонов.
Дастлаб ЖССТнинг тавсиясига кўра ва дунёдаги бошқа давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда, соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 15 февралдаги тегишли буйруғига асосан, аҳоли касалликни юқтириб олиш хавфига қараб тоифаларга бўлинган. Демак, олиб келинган вакциналар билан эмлаш ҳам шу кетма-кетликда амалга оширилади. Унга мувофиқ:
- Юқиш хавфи жуда юқори бўлганлар: 65 ёшдан катта бўлганлар (65-74, 75-84, 85 ёш ва ундан юқори), тиббиёт ходимлари, сурункали касалликлар билан диспансер назоратида турувчилар;
- Юқори хавф остида бўлганлар: Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари, транспорт ходимлари (метро, темир йўл, аэропорт), мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда хизмат қилаётган ходимлар, чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, Меҳнат мигрантлари кетма-кетликда эмланиши режалаштирилмоқда.
Шундан кейингина аста-секин аҳолининг бошқа қатламлари ҳам қамраб олинади.
Қайд этилишича, коронавирусга қарши эмлаш ишлари кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника, оилавий шифокор пунктларида ва мобил гуруҳлар томонидан амалга оширилади. Ҳудудий амбулатория-поликлиника хизмати томонидан фуқароларга эмланадиган куни, вақти ва жойи ҳақида хабар берилади. Эмлаш ишлари махсус тайёргарликдан ўтган, алоҳида сертификатларга эга бўлган вакцинаторлар томонидан амалга оширилади.
- Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусга қарши энг биринчи эмланадиган аҳоли тоифасини электрон рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.
- Аввалроқ фуқаролар эмланишдан олдин албатта тиббий текширувдан ўтказилиши ва қандай тоифадаги аҳоли вакилларига эмланиш тавсия этилмаслиги маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«ПСЖ»нинг финалдаги ғалабасидан сўнг Парижда тартибсизликлар юзага келди
Спорт | 13:29
-
Минтақанинг хавотирли келажаги, қирғизларнинг сигаретга тақиқи ва кузатувчиларга ёпиқ Душанбе аэропорти
Жаҳон | 12:40
-
Курск областида ҳам кўприк қулади
Жаҳон | 11:21
-
NYT: Илон Маск Трампнинг сайловолди кампанияси вақтида гиёҳванд моддалар истеъмол қилган
Жаҳон | 09:00
Мавзуга оид

21:40 / 30.04.2025
Ҳуснбузарларга қарши биринчи вакцинанинг клиник синовлари бошланди

16:00 / 04.02.2025
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди

16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди

16:51 / 25.11.2024