Ўзбекистон | 17:05 / 12.03.2021
8059
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ўзаро жанжал бир кишининг ўлими билан тугади

2021 йилнинг 10 март куни соат 15:20ларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ИИБга “Полвонлар юрти” МФЙда яшовчи 55 ёшли Эрназар Х. уйида тўсатдан вафот этгани юзасидан хабар келиб тушган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2021 йил 9 март куни соат 19:30ларда 39 ёшли Мухтор Т. Эрназар Х.ни маст ҳолатда яшаш уйига келаётганини кўриб, у билан жанжаллашиб, танасининг турли жойларига тепиб, тан жароҳати етказгани ва ҳодиса жойидан кетиб қолгани аниқланган.

Қайд этилишича, Эрназар Х. ариқда йиқилиб ётганини қўшнилари кўриб, уни уйига олиб бориб қўйишган. Эрназар Х. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мухтор Т.га нисбатан Жиноят кодекси 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид