Ўзбекистон | 22:20 / 26.03.2021
6142
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида 14 кунлик карантин эълон қилинди

Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида 14 кунлик карантин эълон қилинди. 26 мартдан 6 апрелга қадар ўқув жараёни масофавий таълимга ўтказилди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Ўзбекистонда март ойи ўрталаридан бошлаб коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлагач, бир қатор таълим муассасалари вақтинча ёпилди ёки таълимни масофавий шаклга ўтказди.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4 нафар ўқитувчи ва 1 нафар талабасида коронавирус аниқлангани ва ОТМ масофавий таълимга ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, 25 март куни Тошкент молия институти ва Тошкент транспорт университети талабаларида ҳам коронавирус аниқлангани сабаб факультет талабалари масофавий таълимга ўтказилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 25 март куни 144 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бу 2021 йилдаги янги антирекорд ҳисобланади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид