Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина чегарадош ҳудудларда қуруқликдаги қўшинлар йиғинини эълон қилди
Хусусан, ҳудудий мудофаа бўлинмалари Қрим чегарасини ва соҳилнинг десантлар кириши мумкин бўлган жойларини ҳимоя қилиш бўйича машғулотлар ўтказади.
Украина қуролли кучлари мамлакатнинг жанубий чегарадош ҳудудларида ҳудудий мудофаа бўлинмалари йиғинларини эълон қилди. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, йиғинлардан асосий мақсад ҳудудий мудофаа бўлинмаларининг давлат чегарасини ҳимоя қилиш учун тайёргарлик кўриши, белгиланган объектларни қўриқлаш, чегарадош ҳудудлар ва айрим областлардаги қўпорувчи гуруҳларга қарши курашишдир.
Хусусан, ҳудудий мудофаа бўлинмалари Қрим чегарасини ва соҳилнинг десантлар кириши мумкин бўлган жойларини ҳимоя қилиш бўйича машғулотлар ўтказади.
Март ойи бошларида Донбассдаги вазият кескинлашганди. Март охирларида The New York Times газетаси ўз манбасига таяниб, Украина билан чегарага 4 мингга яқин Россия ҳарбийлари жўнатилгани тўғрисида хабар берди.
Бунга жавобан Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия қўшинларининг мамлакат ҳудуди ичида кўчирилиши бошқа давлатларга хавф солмаслигини айтди.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026