Ўзбекистон | 10:50 / 09.04.2021
4397
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қатарга ташриф буюради

Ўзбекистон делегациясининг Қатарга амалий ташрифи тўғрисида маълумот берилди.

2021 йилнинг 10-11 апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Қатар давлатида бўлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, бўлажак учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади, дейилади маълумотда.

Бундан олдин, Ўзбекистон ва Қатар ўртасида тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши кутилаётгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид