Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада аёл судья зўравонликка учради
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг аёл судьяси хизмат вазифасини бажараётган вақтда зўравонликка учрагани тўғрисида хабар берилмоқда. У эксперт ҳамроҳлигида низоли хонадонни ўрганаётганда телефони ишга алоқаси бўлмаган шахс томонидан тортиб олиниб, синдирилган, ўзи эса ҳақорат қилинган.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 13 апрел куни Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг аёл судьяси Фарғона тумани, «Илғор» МФЙ Саховат кўчасидаги низоли хонадонга эксперт билан бориб, ҳолатни жойида ўрганаётган вақтида, судьяга фуқаролик ишига алоқадор бўлмаган шахс жисмоний куч ишлатиб, унинг қўлида бўлган мобил телефонини тортиб олади ва ерга уриб синдиради. Бундан ташқари, ушбу шахс судьяни ҳақоратлайди. Натижада низоли иш бўйича тайинланган экспертиза ўтказилмай қолади.
Судьялар олий кенгаши ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилаётганини, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026