23:31 / 21.04.2021
21635

Чехия Россияга ультиматум қўйди

Чехия ташқи ишлар вазири Якуб Кулганек Москвани бу талабни 22 апрел соат 12:00гача бажаришга чақирди.

Чехия / Фото: РИА Новости

Чехия Россияга ультиматум қўйди: Москвадан Россиядан чиқариб юборилган барча дипломатларни ортга қайтариш талаб қилинмоқда.

Чехия ташқи ишлар вазири Якуб Кулганек Москвани бу талабни 22 апрел соат 12:00гача бажаришга чақирди. Акс ҳолда Прага россиялик бошқа дипломатларни чиқариб юборишга ваъда берган.

Аввалроқ Чехия Россия махсус хизматларини 2014 йилда ўқ-дори омборхонасидаги портлашга алоқадорликда гумонлаб, россиялик 18 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилганди.

Бундан ташқари, Чехия ҳукумати «Росатом»ни Дуковани атом электр станциясининг янги энергия блоки қурилиши бўйича тендердан чиқариб юборишини маълум қилди.

Бунга жавобан Россия ташқи ишлар вазирлиги 20 нафар чехиялик дипломатни «персона нон грата» деб эълон қилди.

Top