Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ИИВ департаменти бошлиғи этиб тайинланди
Президент қарори билан, генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б.Мирзараҳимов ички ишлар вазирининг жазоларни ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Президентнинг жорий йил март ойи охирида қабул қилинган фармонига кўра, Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси, Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасини ўз ичига оладиган Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ташкил этилди.
Бундан олдин, генерал-майор Азизбек Икромов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига, полковник Бекмурод Абдуллаев ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
13:51 / 11.12.2025
ИИВ ва FIA Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш бўйича ҳамкорликка келишди
09:28 / 11.12.2025
ИИВ ва Huawei оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлашда юқори технологияларни қўллашга келишиб олди
11:33 / 29.11.2025
ИИВ Қўриқлаш департаменти раҳбари тайинланди
11:30 / 29.11.2025