Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада коронавирусга қарши эмланганлар 100 минг нафардан ошди
Эмлаш жараёни бошлангандан буён, бугунги кунгача вилоятда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 105 158 нафарга етди.
2021 йилнинг 29 апрель куни Фарғона вилояти ҳудудлари бўйлаб жами 16 838 нафар киши COVID-19га қарши эмланди. Бугунги кунгача вилоятда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 105 158 нафарга етди. Бу ҳақда Kun.uz’га Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими маълум қилди.
Таъкидланишича, 29 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Ўзбекистон тумани (2384 нафар), Олтиариқ тумани (1424 нафар), Қува тумани (1364 нафар) банд қилган. Эмланганлар орасида жиддий асоратлар ва ножўя таъсирлар кузатилмаган.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:50 / 12.06.2026