Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда содир бўлган «авария»да кекса онахон вафот этди
Сурхондарё вилояти Денов туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида «Дамас» бошқариб бораётган аёл вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 3 май куни соат 21:30 лар атрофида М-41 Бишкек-Душанбе-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Денов тумани Гулистон маҳалласидан ўтувчи 1472-километрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, Денов тумани Чамбил маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган шахс «Ваз 2107» машинаси билан Денов-Сариосиё йўналишида йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган шу туманнинг Минор маҳалласида яшовчи шахс бошқарувида бўлган «Дамас»га бориб урилган.

Оқибатда, «Дамас» машинасида йўловчи сифатида кетаётган, Узун тумани Жончекка маҳалласида яшовчи 1952 йилда туғилган аёл оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган. Бундан ташқари ҳар икки машинада бўлган бошқа шахслар ҳам тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Суриштирувларда маълум бўлишича, «Ваз 2107» ҳайдовчиси белгиланган тезлик меъёрларини бузган ҳолда, юқори тезликда ҳаракатланган. Сўнг, қувиб ўтиш қоидаларини ҳам бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб, «Дамас»га урилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳар иккала машина тўқнашган пайтда «Дамас»да ёнғин келиб чиққан.
Таъкидланишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан «Ваз 2107» ҳайдовчисига нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
11:00 / 15.05.2026