Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz’да эълон қилинган репортаждан сўнг Данғара тумани ҳокими боғчага борди
Яқинда Kun.uz сайтида «Қурилишга маблағ кесилгани туфайли Данғарадаги болалар боғчаси очилиши кечикмоқда» сарлавҳаси остида репортаж эълон қилинган эди.
Данғара тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, туман ҳокими бошчилигидаги бир гуруҳ мутасадди ташкилот раҳбарлари туманнинг «Санам» МФЙ, Эски шилдир қишлоғида жойлашган 13-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида бўлиб, бу ердаги мавжуд муаммоларни ўрганган.
Таъкидланишича, туман ҳокими муассаса фаолиятини бошлаш учун туман электр таъминоти корхонаси тегишли масъулларига электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқ берган.
Шунингдек, туман ҳокими муассасанинг ҳар бир хоналарини ўрганиб, қурилиш бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қурувчи ташкилот раҳбари билан учрашиб кўрсатмалар берган.
Мавзуга оид
20:04 / 16.04.2026
Зўравон тарбиячилар. Боғчалар қачон хавфсиз бўлади?
14:13 / 16.04.2026
Янгиҳаётдаги боғчада тарбиячи болаларни ҳожатхонага қамагани айтилмоқда
20:27 / 08.04.2026
Навоийда хусусий боғча тарбиячиси болаларни калтаклади
17:47 / 17.03.2026