Жаҳон | 17:07 / 14.05.2021
9454
1 дақиқада ўқилади

АҚШда бензин нархи рекорд даражада ошди

 Америка ҳукумати ёнилғи танқислиги хавфи боис ҳудудий фавқулодда вазият режимини эълон қилган.

Фото: AP

АҚШда Colonial Pipeline қувури фаолияти тўхтаб қолиши фонида бензин нархи 2014 йилдан буён рекорд даражага етди. Бу ҳақда Америка автомобил ассоциацияси (ААА) маълум қилди.

Ҳакерлик ҳужуми сабабли қувур фаолияти тўхтаганидан бери бир галлон бензиннинг нархи ўртача етти центга, 3,02 долларгача ошди. Бу 2014 йил октябрдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Ҳозирда камида саккиз штат автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг оммавий ёпилиши билан тўқнаш келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг энг йирик қувур линияси Colonial Pipeline’га киберҳужум уюштирилди ва линия фаолияти тўхтаб қолди. Америка ҳукумати ёнилғи танқислиги хавфи боис ҳудудий фавқулодда вазият режимини эълон қилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид