Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бир йил ичида қурилиш корхоналари сони 11 фоизга ўсди
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 май ҳолатига кўра Ўзбкистонда жами 42 782 та қурилиш корхоналари фаолият юритмоқда, Бу ўтган йилгига нисбатан 11 фоизга кўпроқ дегани..
Stat.uz эълон қилган маълумотларга кўра, 2021 йилда қурилиш корхоналари сони ўтган йилга нисбатан 4 924тага ёки 11 фоизга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, энг кўп қурилиш корхоналари Тошкент шаҳрида ( 8 339 та), энг кам корхоналар эса Сирдарё вилояти ( 1 570 та)да жойлашган.
Бундан ташқари, бошқа ҳудудларда қурилиш корхоналари сони қуйидагича:
- Фарғона вилояти – 3 385 та
- Қашқадарё вилояти – 3 376 та
- Aндижон вилояти – 3 218 та
- Самарқанд вилояти – 3 197 та
- Бухоро вилояти – 2 843 та
- Сурхондарё вилояти – 2 654 та
- Наманган вилояти – 2 414 та
- Қорақалпоғистон Р. – 2 391 та
- Жиззах вилояти – 2 081 та
- Хоразм вилояти – 2 010 та
- Навоий вилояти – 1 593 та
Aввалроқ, жорий йилнинг дастлабки икки ойида 1 251та қурилиш корхонаси янги ташкил этилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:32
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50
Ўзбекистонда аёллар умр кўриш бўйича эркаклардан олдинда
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026