Жаҳон | 12:31 / 22.05.2021
17130
2 дақиқада ўқилади

Россияда жанговaр роботлар ишлаб чиқариш бошланди — ОАВ

Сергей Шойгунинг маълум қилишича, Россияда бир нечта мудофаа корхоналари сунъий интеллектга эга жанговар роботлар ишлаб чиқаришни бошлаган.

Сергей Шойгу / Фото: ТАСС

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг таъкидлашича, мамлакатда мустақил равишда курашишга қодир сунъий интеллектга эга жанговар роботлар ишлаб чиқариш бошланган.

«Энди биз шунчаки экспериментал намуналар эмас, балки мустақил равишда курашишга қодир бўлган, ҳақиқатан ҳам ўша илмий фантастик фильмларда намойиш этилган роботларга эгамиз», деб таъкидлаган Россия мудофаа вазири «Новое знание» марафони пайтидаги нутқида.

Маълум қилинишича, Россияда «эртанги кун қуроллари»ни яратиш бўйича катта иш олиб борилмоқда.

Айни пайтда Россиянинг бир нечта мудофаа корхоналари бирданига армия учун жанговар роботлар тайёрламоқда.

Маълумот учун, сунъий интеллект технологиялари аллақачон Россия ҳарбий саноатида қўлланиб келинмоқда. Хусусан, С-400, С-350, «Панцирь» зенит ракета тизимлари сунъий интеллект элементлари бўлган компютерлар ҳисобига ишлайди. Бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётда иккинчи учувчи ролини сунъий интеллект бажаради. Шунингдек, роботлардан одамларни жанг майдонидан эвакуация қилиш ишларида ҳам фойдаланилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид