Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда автобус билан тўқнашган «Nexia-3» ҳайдовчиси вафот этди
Самарқанд вилояти Булунғур туманида автобус билан тўқнашган «Nexia-3» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. У шу ерда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 18 май тунги соат 00:30лар атрофида давлат аҳамиятидаги 4Р47 «Булунғур-Ургут-М39» автомобиль йўлининг Булунғур тумани Кичик Килдон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 16-километрида шу туманда яшовчи 28 ёшли ҳайдовчи «Nexiа-3» машинасида ҳаракатланиб кетаётиб бошқарувни йўқотган. Сўнг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган 25 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги автобусга урилган.
Оқибатда «Nexia-3» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса юз берган жойда вафот этган. Автобус ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган. Суриштирувда «Nexia-3» ҳайдовчиси яқин орадаги ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи бўлгани ва у белгиланган меъёрдан ортиқ тезликда ҳаракатлангани аниқланган.
Самарқандда Damas ҳайдовчиси пиёдани уриб юбормаслик учун рулни буриб юборди, машина ағдарилиб кетди
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026