Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон халқаро молия институтларидан 200 млн доллар қарз жалб қилади
Олинган кредитнинг 35 млн доллари тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситаларини харид қилишга сарфланади.
Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш мақсадида Осиё тараққиёт банкидан 100 млн доллар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан 100 млн доллар қарз жалб қилади. Бу 27 май куни қабул қилинган президент қарорида белгиланди.
Ҳужжатга кўра, қарзлар 10 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олади ва 30 ҳамда 40 йилда қайтариш шарти билан берилади.
Қайд этилишича, олинган маблағларга техника ва жиҳозлар, тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари сотиб олинади, объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилади.
Хусусан, 2021 йил 1 октябрга қадар республикада тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун 1000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари харид қилинади.
Осиё тараққиёт банкидан ажратиладиган кредитнинг 35 млн АҚШ доллари тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари хариди учун йўналтирилади.
Қарорда белгиланишича, мазкур кредитлар бўйича қарзни тўлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, комиссион ва бошқа харажатлар бўйича тўловлар республика бюджетидан қопланади.
Аввалроқ, 2021 йилнинг 1-чорагида давлат қарзи 133,7 млн долларга камайиб, 21 млрд долларни ташкил этгани маълум қилинганди. Шунингдек, қарзлар тақсимоти ва валюта таркиби ҳам очиқланган.
Мавзуга оид
20:47 / 02.05.2026
Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этади
14:25 / 26.12.2025
Президент: тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун барча чоралар кўрилади
16:12 / 12.11.2025
ОТБ Ўзбекистонга микромолиялаштиришни ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратади
13:28 / 16.04.2024