Ўзбекистон | 16:14 / 04.06.2021
3904
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги ЙТҲда ота-бола вафот этди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида юз берган автоҳалокатда «Ласетти» ва «Дамас» русумли автомобиллар иштирок этган. «Дамас»да ҳаракатланиб кетаётган ота-бола вафот этган. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, автоҳалокат 30 май куни соат тахминан 6:10ларда Шаҳрисабз тумани Мўминобод қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 4К307 «Шаҳрисабз-Мироқи» автомобил йўлининг 5-километрида содир бўлган.

Гувоҳларнинг маълумотига қараганда «Ласетти» ҳайдовчиси қувиб ўтаётганида бироз туртгани учун «Дамас» йўлдан чиқиб кетган. Ҳайдовчи ва йўловчи бўлган ота-болалар воқеа жойида вафот этган. «Ласетти»даги ҳайдовчи ва йўловчи омон қолган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид