Тожикистонда «UzAuto Motors» заводи очилади
9 июнь куни Бўхтарда бўлиб ўтган биринчи ўзбек-тожик минтақалараро инвестиция форуми доирасида «UzAuto Motors» енгил автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича «Auto Motors Tajikistan» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.

Фото: Sputnik
Тегишли битим Тожикистоннинг «Алюминсўхтмон» ОАЖ ва «Автосаноат Инвест» МЧЖ ўртасида имзоланди.
Ушбу лойиҳа Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабирнинг 2021 йил 21 апрелда Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилади, деб хабар берилди «Ўзавтосаноат» сайтида.
Лойиҳани амалга ошириш учун 2021 йил 5-7 май кунлари «Ўзавтосаноат» АЖ ишчи гуруҳи Тожикистонга ташриф буюриб, шерик «Алюминсўхтмон» компаниясининг ишлаб чиқариш қувватларини ўрганиб чиқди ва қўшма корхона яратиш бўйича музокаралар олиб борди.
Дастлабки босқичда лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати 10 000та автомобилни ташкил этади, келгусида 35 000 донага етказиш режалаштирилган.
2019 йил март ойида мамлакатлар битта қўшма автомобиль лойиҳасини - «ТАЛКО-КРАНТАС махсус техника заводи»ни ишга туширди. Бу Тожикистонда юк машиналари ва махсус техника ишлаб чиқарадиган биринчи корхона ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google’нинг Gemini сунъий интеллект сервиси барча фойдаланувчилар учун бепул бўлди
Жаҳон | 22:44
-
Андижондаги масжидда рўй берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон | 22:12
-
Хитой, Япония ва Жанубий Корея АҚШ божларига қўшма жавоб тайёрламоқда
Жаҳон | 21:50
-
Эрон олий раҳбари агар АҚШ зарба берса, кескин жавоб қайтарилишини маълум қилди
Жаҳон | 21:38
Мавзуга оид

15:23 / 19.03.2025
АҚШда ҳуманоид роботлар ўзига ўхшаш машиналарни яратадиган завод очилмоқда

14:59 / 03.03.2025
Уфада нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди

21:34 / 31.01.2025
Финландияда 200 млн долларга портловчи моддалар ишлаб чиқариш заводи қурилади

14:22 / 16.01.2025