Ўзбекистон | 18:12 / 16.06.2021
2409
1 дақиқада ўқилади

Бухорода «валютафурушлик» билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Бухоро вилояти Вобкент туманида валюта қимматликларини ноқонуний айрибошлаш билан шуғулланган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Вобкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Шофиркон туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган Н.У. қўлга олинган.

У валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш билан шуғулланиб келиб, ўзга бир шахсдан 1 АҚШ долларини 10 500 сўмдан ҳисоблаб, жами 2 800 АҚШ долларини 29 миллион 400 минг сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Н.У. га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид