Жаҳон | 18:07 / 25.06.2021
25399
4 дақиқада ўқилади

Фото: Чехиядаги торнадо оқибатлари

Чехия жануби-шарқида, Словакия ва Австрия билан чегаралар яқинида кучли торнадо бир қанча аҳоли пунктларида катта ҳудудларни вайрон қилди. Хабар қилишларича, камида 200 киши жароҳатланиб, бир неча киши ҳалок бўлган.

Жанубий Моравия ўлкаси, Микульчице / Martin Divisek / EPA / Scanpix / LETA

Қутқарувчилар жабрланганларга биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатишган ва вайроналар остидан одамларни қидиришмоқда.

Табиий офат рўй берган ҳудудларда фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.

Тез ёрдам хизмати ходими Гедвика Кропачкованинг журналистларга маълум қилишича, тезлиги соатига 267-322 км.гача етган кучли шамол Годонин шаҳрининг бир қисмини ва унинг атрофидаги қишлоқларни - Лужице, Грушки, Моравска Нова Вес ва Микулчицени ер билан битта қилган. 

«Афсуски, биз қурбонлар борлигини тасдиқлаймиз, аммо мен сизларга аниқ рақамни айта олмайман», дея Кропачкованинг сўзларини келтиради «Франс пресс» агентлиги. У қурбонлар орасида болалар ҳам бўлиши мумкинлигини истисно этмаган.

Годонин шаҳридаги шифохона директори маҳаллий телевидениега берган интервьюсида бир киши ўлими ҳақида хабар берган. Шифохонага турли даражадаги жароҳатлар билан ўнлаб кишилар ётқизилган.

Чех телевидениеси фавқулодда хизматлардаги манбасига таянган ҳолда торнадо ҳудудлар инфратузилмасига жиддий талафот келтиргани ҳақида маълум қилган.

Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видеокадрлардан кўриш мумкинки, жиддий жабрланган ҳудудлар бомбардимондан кейинги ҳолатни ёдга солади.

Грушки қишлоғидаги уйларнинг ярми буткул вайрон бўлган. Lidove Noviny нашри маҳаллий амалдорга асосланиб ёзишича, қишлоқ уйларининг томи учиб кетган, шамол автомобилларни ағдарган ва дарахтларни илдизидан қўпориб ташлаган. Бинолар устига 10 сантиметргача бўлган дўл ёғган.

Табиий офатдан жабрланган аҳоли пунктлари яқинидан ўтган Прага - Братислава автомагистралида дарахтлар йўлларга қулаши туфайли 50 км.дан ортиқроқ масофада тирбандликлар кузатилмоқда.

Чехиядаги уйларнинг 120 мингдан ортиғи электр токисиз қолган.

Талафот оқибатларини бартараф этишда чехиялик қутқарувчиларга ҳарбийлар, шунингдек, Австрия ва Словакиядан мадад кучлари ёрдамга келган. Чехия ички ишлар вазири Ян Гамачек твиттердаги саҳифасида вазирлик бутун мамлакат бўйлаб қутқарувчилар бўлинмаларини йўллаганини маълум қилган.

Ҳукумат жабрланувчиларга 2,7 минг доллар миқдоридаги дастлабки товон пулини таклиф қилмоқда - ҳукумат 420 миллион крона ажратган. Жабрланувчиларга кейинроқ ҳам ёрдам берилади. 

Фото: EPA/Vostock-photo
Микульчице / Martin Divisek / EPA / Scanpix / LETA
Моравска-Нова-Вес / Martin Divisek / EPA / Scanpix / LETA

Чехияга торнадо қаердан келди?
Бен Рич, BBC метеорологи

Кўҳна қитъа учун ҳам аслида одамлар ўйлагани каби ноёб табиат ҳодисаси эмас: қитъада бир йилда юзга яқин шундай табиий офатлар рўй бериб туради. Аниқ рақамлар беришнинг имкони йўқ, айрим ҳолларда бундай ҳодисаларни шаҳар ва қишлоқлардан олисда рўй бергани учун сезмай ҳам қолишади.

Торнадо сайёранинг барча қитъалари учун бегона эмас, Антарктика истисно - лекин у ерда ҳам назарий жиҳатдан рўй бериши мумкин.

Аммо бундай табиат ҳодисалари энг кўп АҚШ ҳудудида кузатилади - у ерда йилига ўртача мингдан ортиқ торнадо рўй беради. Америка торнадолари энг вайронкори ҳамдир.

Бундай табиий офат юзага келиши учун идеал шароит - тоғли ландшафт ва Мексика кўрфазининг нам ва илиқ иқлимига яқинликдир. Бундай шароитда момақалдироқли булутлар юзага келади. Улардан эса торнадо яралади.

Моравска-Нова-Вес, 25 июнь / Martin Divisek / EPA / Scanpix / LETA
Фото: Zuma/ТАСС

Моравска-Нова-Вес / David W Cerny / Reuters / Scanpix / LETA
Микульчице / Martin Divisek / EPA / Scanpix / LETA
Микульчицеда торнадо оқибатлари, Жанубий Моравия ўлкаси
Martin Divisek / EPA / Scanpix / LETA
Фото: EPA/Vostock-photo
Фото: EPA/Vostock-photo
Фото: EPA/Vostock-photo
Фото: EPA/Vostock-photo
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид