Жамият | 14:13 / 28.06.2021
3651
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда ўқишга киритиш учун фуқародан 7000 доллар олган шахс ушланди

Самарқанд вилоятида олий ўқув юртига ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликка чек қўйилган. Ўқишга киритишини айтиб, фуқародан 7000 АҚШ доллари олаётган шахс ушланган. Бу ҳақда ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 26 июнь куни Самарқанд вилоят ИИБга, Р.Ш. ва М.М.лар ариза билан мурожаат қилган. Улар ўз аризасида Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи «Ҳасан» ва «Акмал» исмли шахслар Р.Ш.ни Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ҳолда, 7 000 доллар беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўрашган.

Қайд этилишича, аризага асосан, шу куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида, Самарқанд шаҳридаги хусусий ўқув маркази раҳбари Б.А. хизмат хонасида Р.Ш. ва М.М.лардан 7 000 доллар пулларни олган вақт ашёвий далиллар билан ушланган. Кўрилган чоралар натижасида унинг жиноий шериги Э.Х. қўлга олинган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йил 26 июнь куни Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид