Тошкентда ёнғин чиққан уйда ўсмир қиз 4-қаватдан тушиб кетди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида аёл киши ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат акс этган видео тарқади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин келиб чиққан. Шу боис, видеода тасвирланган ҳолат юз берган - аёл киши ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборган.
Билдирилишича, мазкур ҳодиса Яшнобод тумани Алимкент 1-тор кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Аниқланишича, хонадондаги мебель жиҳозида (4 квадрат метр) ёнғин келиб чиққан.
Натижада, меҳмонга келган фуқаро С.А. уйнинг орқа томонидаги деразадан чиққан. ФВВ ходимлари томонидан автонарвон ёрдамида қутқарув ишлари амалга оширилаётган вақтда аёлнинг қўллари толиқиб, тўртинчи қаватдан ўзини ташлаб юборган.
Фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилди. Жабрланган фуқаро травматология бўлимига олиб борилганда, у маст ҳолда бўлгани аниқланган.
Ҳодиса оқибатида С.А.га жиддий жароҳат етмаган. Ҳозирда унинг аҳволи ўнгланмоқда. Яқин кунлар ичида фуқарога жавоб берилади, дейилади маълумотда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
-
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди
Жаҳон | 00:59
-
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

17:05 / 14.06.2025
Дубайдаги 77 қаватли бинода ёнғин: қарийб 4 минг киши эвакуация қилинди

13:46 / 10.06.2025
Амирсой ҳудудидаги ресторан ёниб кетди

10:53 / 10.06.2025
Тошкентда бузилаётган эски бинода ёнғин содир бўлди

08:16 / 07.06.2025