17:43 / 29.06.2021
2429

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалига раҳбар тайинланди

Бугун Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баходир Ахмедов бошчилигида Ўзбекистон давлат консерваториясида бўлиб ўтган йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилган. Унга кўра, Рудакий Алланбаев Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалига директор этиб тайинланди. 

У бунгача Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, Нукус филиалига янги ўқув йилига қабул жараёнлари Консерватория биносида ташкил этилиб, 2022-2023 ўқув йили машғулотлари Нукус филиалининг ўз биносида олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 186-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилганди

Ўшанда филиалнинг 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилиши айтилганди.

Top