Капитолийга ҳужум бўйича илк жазо: 38 яшар америкалик 8 ойга қамалди
Флоридалик Пол Ҳожкинс АҚШ конгресси биноси – Капитолийга 2021 йил 6 январда уюштирилган ҳужумда иштироки учун жавобгарликка тортилган илк шахсга айланди.
38 яшар флоридалик 8 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Пол Ҳожкинс расмий тадбирга халал беришда айбланмоқда. Қамоқдан чиққандан сўнг америкалик эркак яна икки йил давомида суд назорати остида бўлади. Бундан ташқари, у етказилган зарарни қоплаш учун икки минг доллар миқдорида товон пули тўлайди.
Судланувчи Сенат суд залида олган селфилари билан машҳур бўлган. Прокуратура буни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида кўриб чиққан.
Президентлик сайловларида мағлубиятга учраган Дональд Трамп сайлов натижаларини ҳеч қачон тан олмаслигини айтганидан кейин Вашингтонда унинг тарафдорлари иштирокида кўп минг кишилик намойиш бошланганди. Трамп тарафдорларининг бир қисми сайлов натижаларини тасдиқлаш бўйича йиғилиш ўтаётган Капитолий биносига бостириб кирган, конгресс бир неча соатга тўхтатилганди.
Тартибсизликлар натижасида намойишчи ва полициячи ўлдирилди, яна уч киши зўравонлик билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вафот этди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси бегоналарни бинодан олиб ташлаганидан сўнг, конгрессменлар демократ Жо Байденнинг сўнгги президентлик сайловида ғалабани тасдиқладилар.
Мавзуга оид
12:00 / 04.10.2024
Прокурор: Трамп Капитолийга ҳужум иши бўйича дахлсизликка эга эмас
11:30 / 16.05.2024
Россиянинг бир қатор ҳудудлари ҳаво ҳужумларига учради
11:12 / 08.12.2023
Капитолийга ҳужум: собиқ полициячи 11 йилга қамалди
09:20 / 14.11.2023