Жаҳон | 15:09 / 20.07.2021
17035
1 дақиқада ўқилади

Россияда С-500 зенит-ракета тизими синовдан ўтказилди – видео

Синов давомида ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуаси катта тезликдаги баллистик нишонни йўқ қилган. 

Россия мудофаа вазирлиги Капустин Яр полигонида янги С-500 зенит-ракета тизимини синовдан ўтказди.  

Хабар қилинишича, синов давомида ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуаси катта тезликдаги баллистик нишонни йўқ қилган. 

Мудофаа вазирлигининг билдиришича, дастлабки С-500 тизими Москва вилоятидаги ҳаво ва ракета ҳужумидан мудофаа бирлашмасига етказиб берилади.

С-500 «Прометей» — баллистик, қанотли ракеталар ҳамда аэродинамик нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган мажмуа. У 600 км масофадаги нишонни йўқ қила олади. Ҳарбий космик кучлар қўмондони генерал-полковник Сергей Суровикиннинг сўзларига кўра, янги тизим космосдаги объектларни (шу жумладан, гипертовушли ракеталарни) ҳам уриб туширишга қодир.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид