Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Август ойидан Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилади
Вакцина биринчи босқичда ойига 10 млн доза, кейинчалик йилига 200 млн дозага қадар ишлаб чиқарилиши мумкин.
Август ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси ишлаб чиқарила бошланади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, 24 июль куни вазирликда республикада коронавирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан Хитойнинг «Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical» компанияси вакиллари билан музокара ўтказилган. Учрашувда ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинган.
Манбага кўра, Хитой вакиллари Ўзбекистоннинг ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси клиник синовларини ўтказишда қўшган ҳиссаси ва ўзбек томонининг очиқ, шаффоф иш олиб боришини юқори баҳолаган.
«Хитойлик ҳамкорлар мамлакатимизнинг фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқариш салоҳияти билан дастлабки танишувлари натижасида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришнинг инфратузилмавий имкониятларига юқори баҳо бердилар. Компаниянинг бош муҳандиси Ван Чжи Сзюн Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш қувватлари мазкур вакцинани ишлаб чиқариш талабларига тўлиқ мувофиқ эканлигини таъкидлади», дейилади ахборотда.

Музокара давомида республикада вакцина ишлаб чиқариш учун Хитой томонидан хомашё етказиб бериш муддатлари ва ҳажми борасида дастлабки келишувларга эришилди. Хусусан, «Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical» компанияси билан қисқа муддатларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди.
«Томонлар Ўзбекистонда биринчи босқичда ойига 10 млн доза вакцина ишлаб чиқариш ва кейинчалик бу кўрсаткични йилига 200 млн дозага қадар олиб чиқиш мумкинлиги бўйича фикр алмашдилар», дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Хитой томони билан яқин келажакда вакцина ишлаб чиқариш технологияси трансфер қилинишига ҳам келишилган. Шунингдек, юртимиз олим ва мутахассисларининг мазкур соҳадаги малакаларини ошириш мақсадида Хитой ва Ўзбекистонда бир вақтда ўқитиш ишлари бошланади.
Мавзуга оид
12:27 / 24.11.2022
“Зиёли қатлам устидаги тажрибаларда эҳтиёткорлик лозим”. Мутахассислар – докторантура қабулидаги беқарорлик ҳақида
10:54 / 17.11.2022
Докторантурадаги алғов-далғов: имтиҳон натижалари бекор қилиниши ортида моддий манфаат ётибди(ми?)
17:10 / 01.05.2022
Иброҳим Абдураҳмонов олий таълим муссасаларидаги янги проректорлик лавозими қандай натижа келтираётгани ҳақида гапирди
22:12 / 20.09.2021