Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда

Вагенроогедаги маёқ. Фото: Hauke-Christian Dittrich / dpa
Шимолий денгиздаги Вангерооге оролида жойлашган шу номдаги шаҳарча янги раҳбар излашга киришди — бу сафар эълон газетада чоп этилди, деб хабар бермоқда Spiegel нашри.
Христиан-демократлар, социал-демократлар ва «яшиллар» партияси Вангероогеда ҳокимлик учун муносиб номзод топиш мақсадида қўшма тарзда газетада эълон беришга қарор қилди.
Эълонда шундай дейилади: «Биз билан сиз масъулиятли лавозимда келажакни шакллантира оласиз».
Бу эълон шанба куни маҳаллий нашрда чоп этилди ва яқин кунларда бошқа нашрларда ҳам тарқатилади.
Вакансияда аниқ талаблар ҳам келтирилган:
– оролда яшашга тайёрлик,
– олий маълумот,
– маъмурий иш тажрибаси,
– қонунда белгиланган ёш доирасига кириш (23–67 ёш).
Сиёсий партиялар бу ташаббус орқали ҳокимиятдаги кадр танқислиги муаммосини ҳал қилишни кўзламоқда. Таъкидланишича, административ соҳада малакали ходим топиш, айниқса оролда, деярли имконсиз бўлиб қолган.
Қизиғи, 7 йил олдин ҳам шаҳар айнан шундай усул — газетада эълон орқали ҳозирги ҳоким Марсел Фангорни топганди. Яқингинада маёқчи лавозими учун эълон интернетда вирусли тарзда тарқалиб, Вангерооге бутун Германияга машҳур бўлганди.
Оролда янги ҳоким сайлови 17 августга белгиланган. Номзодлар 14 июнгача ҳужжат топшириши мумкин.
Сўнгги янгиликлар
-
Бербок: Германия ҳукумати «Шимолий оқим-2» қайта ишга туширилишига қарши
Жаҳон | 12:54
-
Ҳолливуд актёри Вэл Килмер вафот этди
Жаҳон | 12:40
-
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари жорий этилади
Ўзбекистон | 12:21
-
Тошкент шаҳар ҳокимлиги юридик бошқармаси юрисконсулти 70 минг доллар билан ушланди
Жамият | 12:11
Мавзуга оид

20:21 / 01.04.2025
Германия Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта қўшинларини хорижга жойлаштиради

08:26 / 01.04.2025
Германия Россия газини импорт қилиш имкониятидан воз кечмоқда

23:24 / 31.03.2025
Германияда банкир товуқлар ижараси билан шуғулланиш учун ишдан бўшади

21:00 / 31.03.2025