Биринчи ярим йилликда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсди
ЯИМ ортишига саноат ва хизматлар соҳасидаги жиддий ўсиш катта таъсир ўтказган.
2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 318,5 трлн сўмни ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга кўпроқ.
ЯИМ ўсишига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 1,8 фоиз, саноатда 8,5 фоиз, қурилишда 0,1 фоиз ва хизматлар соҳасида 8 фоиз ўсиш ҳисобига эришилгани қайд қилинган.
Ҳудудлар кесимида юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (14 фоиз), Сирдарё (12,3 фоиз), Тошкент (7,8 фоиз)ва Қашқадарё (7,7 фоиз) вилоятларида қайд этилди.
Аввалроқ, 2021 йилнинг январ-март ойларида республика иқтисодиёти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 128,6 трлн сўмни ташкил этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:44 / 21.11.2024
2025 йилда бюджет тақчиллиги қандай қопланади?
11:10 / 20.11.2024
Ўзбекистонда бу йил ЯИМ ҳажми 110 млрд долларга етиши кутилмоқда
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
11:54 / 14.11.2024