Ўзбекистон | 14:25 / 10.08.2021
7768
1 дақиқада ўқилади

Москва-Волгоград йўлида ЙТҲга учраган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди

Жорий йилнинг 30 июнь куни Россия Федерациясидаги Москва-Волгоград автомобиль йўлида юз берган автоҳалокатда тан жароҳатини олган фуқаролар ватанга қайтарилди.

Миграция агентлиги хабарига кўра, фуқаро Б.Г. ва К.Г.нинг даволаниши билан боғлиқ харажатлари суғурта компанияси ҳамда Волгоград вилоятидаги ўзбек диаспораси вакиллари томонидан йиғилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилди.

Ушбу фуқаролар шифохонада тўлиқ реабилитациядан ўтганидан сўнг, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Волгоград-Москва-Урганч йўналишида авиачипта расмийлаштирилди.

Билдирилишича, фуқаролар бугун, 10 август куни Урганч шаҳрига етиб келди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид