Ўзбекистон | 13:31 / 12.08.2021
18346
1 дақиқада ўқилади

Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи ва ДСИ бошлиғи ишдан кетди.

Бугун, 12 август куни халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.

2019 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Дилшод Мусинов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.

Шу пайтгача Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Зафар Авазович Эргашев Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Пайариқ туманидаги сектор раҳбарлари ҳам вазифасидан озод этилган. Сессияда туманга янги прокурор, ИИБ бошлиғи ҳамда Давлат солиқ инспекцияси раҳбари тайинлангани маълум қилинган.

Бундан олдинроқ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида, Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида ҳамда Хоразм вилоятининг Хива туманида ҳокимлар алмашгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид