Иқтисодиёт | 11:22 / 14.08.2021
7719
1 дақиқада ўқилади

Иқтисодий тадқиқотлар марказига қўшимча вазифалар юклатилди

“Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди 

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига қўшимча вазифалар юклатилди. 

Марказ, жумладан, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини илмий асосланган таклиф ва тавсиялар билан доимий равишда таъминлаб боради. 

Марказ тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди: 

  • Саноат кластерлари фаолиятини ривожлантириш шўъбаси;
  • IT-технологияларни жорий этиш ва маълумотлар базасини интеграциялаш шўъбаси;
  • Жамоатчилик билан алоқалар ва маркетинг шўъбаси.

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида марказнинг ҳудудий филиаллари тузилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид