Жаҳон | 22:48 / 14.08.2021
10309
1 дақиқада ўқилади

Туркияда самолёт қулаши оқибатида беш нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди

Бе-200 самолёти Қаҳрамонмараш вилоятида ҳалокатга учраган. У ўрмон ёнғинини ўчиришда иштирок этаётган бўлган.

Фото: Anadolu Agency

Туркияда Бе-200 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида беш нафар Россия ва уч нафар Туркия фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди.

«Туркияда Бе-200 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида ёнғинга қарши курашаётган беш нафар россиялик ҳарбий хизматчи ва уч нафар Туркия фуқароси ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, Бе-200 самолёти Қаҳрамонмараш вилоятида ҳалокатга учраган. У ўрмон ёнғинини ўчиришда иштирок этаётган бўлган.

Hurriyet газетасининг ёзишича, самолёт тоғда қулаб тушган. Туркия ўрмон хўжалиги бошқармасининг билдиришича, ҳаво кемаси ўрмон ёнғинларини ўчириш учун Россиядан ижарага олинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид