Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон прокуратураси биносида ёнғин юз берди
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратура биносида ёнғин келиб чиқди. Қорақалпоғистон прокуратураси матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ёнғин 1 сентябрь куни соат 14:30 чамасида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси биноси 3-қаватининг балконида келиб чиққан.
Ушбу ёнғин бўйича келиб тушган хабарга кўра, Нукус шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими Ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб келиб, ёнғин қисқа вақтда бартараф этилган.
Ёнғиннинг келиб чиқишига электр симининг қисқа туташуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса оқибатида балконнинг том қисми зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Содир бўлган ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади расмий маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қорақалпоғистонда станцияда турган вагон ёниб кетганди.
Мавзуга оид
13:26 / 20.12.2025
Қоратош–Самарқанд Дарвоза кўчалари кесишмасида машина ёниб кетди
08:21 / 13.12.2025
«Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:38 / 08.12.2025
Тошкентда ёнғин ва зилзила бўйича амалий-тактик машқлар ўтказилади
19:56 / 07.12.2025