Жаҳон | 19:00 / 02.09.2021
6737
1 дақиқада ўқилади

Покистон афғонистонлик қочқинларни қабул қилишни рад этди

Қайд этилишича, ўтган суткада камида 5 минг нафар афғон фуқаросига Покистонга киришга рухсат берилмаган.

Фото: Reuters

Исломобод қочқинларни қабул қилмасликка қарор қилди, деб хабар берди CNN телеканали.

Телеканал юзлаб қочқинлар Спин — Болдак — Чаман чегара-ўтказув пунктидан ўтишга урингани тасвирланган видеолавҳани намойиш этди.

Хабар қилинишича, юзага келган тиқилинч оқибатида бир киши ҳалок бўлган. 

Покистон афғонистонликларни қабул қилишни рад этганига қарамасдан, Спин — Болдак — Чаман ўтказув пункти очиқ турибди. Бу эса Покистонда даволанаётган ёки бу мамлакатда яшашга рухсатномаси бўлганлар ҳамда Қандаҳорда яшовчи афғонларнинг Покистонга киришига рухсат берилгани билан боғлиқ. 

Қайд этилишича, ўтган суткада камида 5 минг нафар афғон фуқаросига Покистонга киришга рухсат берилмаган.

27 август куни Покистон кучлари чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган афғонистонлик қочқинларга ўқ узиши оқибатида уч киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид