Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Камаз юк машинасида ёнғин содир бўлди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Камаз юк машинасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 2 сентябрь куни соат 13:00ларда М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг Каттақўрғон тумани ҳудудидан ўтган 77-километрида Камаз русумли транспорт воситасида ёнғин содир бўлган.
Қайд этилишича, ёнғин ФВБ ёнғин ўчириш ходимлари томонидан зудлик билан бартараф қилинган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Фақат транспорт воситасининг кабина қисмига моддий зарар етказилган.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:58 / 27.12.2025
Себзорда автомобил ёниб кетди: жароҳатланганлар йўқ
13:26 / 20.12.2025
Қоратош–Самарқанд Дарвоза кўчалари кесишмасида машина ёниб кетди
08:21 / 13.12.2025
«Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:38 / 08.12.2025