Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев демократик жараёнлар ҳақида гапирди
Наманганлик сайловчилар билан учрашган ЎзЛиДеп номзоди, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев демократия бўйича фикрларини билдирди.
“Мен учрашувга келишдан олдин наманганлик тадбиркорлар билан учрашдим. Ёшгина тадбиркор йигит ҳозиргача 100 та иш ўрни яратганини, келажакда бу кўрсаткични 1000 тага етказиш ниятида эканини билдирди. Энди бу ёшларни ортга қайтариб бўлмайди.
Мана биз қилган ислоҳотлар, мана демократия. Кўпчилик демократияни турлича талқин қилади. Мен учун демократия халқимиз тинчлиги, фаровонлиги, тенг ҳуқуқлилиги. Албатта, демократияни ҳар бир давлат ўзича тушунади. Мана, Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак.
Афғонистондаги вазият ҳар куни диққат марказимизда. Чегарага дахл қилишга ҳеч кимга йўл қўймаймиз. Чунки Ўзбекистонда қонун устувор, жазо муқаррар”, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилганларга қарата.
Мавзуга оид
11:51 / 21.04.2026
Намангандаги мактаблар “Мутолаа” платформасида мажбурий обунага жалб қилинаётгани айтилди
08:35 / 20.04.2026
26 минг доллар эвазига Ҳажга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
21:00 / 28.03.2026