Ўзбекистон | 12:23 / 07.10.2021
7552
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти келгуси ойда Россияга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Россия етакчисини таваллуд куни билан муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, Россия халқига эга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Президент Владимир Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги роли ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси қайд этилди.

Мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди. 

Президентлар келгуси ойда бўлиб ўтадиган Россияга олий даражадаги давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишидан келиб чиққан ҳолда фикр алмашилди, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид