Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда иккита Nexia ўзаро тўқнашди. Ҳайдовчилардан бири жароҳатланди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида иккита Nexia ўзаро тўқнашган. Оқибатда ҳайдовчилардан бири тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 20 октябрь куни соат 08:30 ларда Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-307 Шаҳрисабз-Мираки автомобиль йўлининг 8-километрида иккита Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1973 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Nexia 1957 йилда туғилган А.Г. бошқарувидаги яна бир Nexia машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда ҳайдовчи А.Г. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Шунингдек, Nexia машиналаридан бири йўл четига чиқиб пастликка қулаган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026