Фото: Тошкентда “Дўстлик” боғи реконструкциядан кейин қайта очилди
Яккасарой туманида жойлашган “Дўстлик” (собиқ Бобур) боғи реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Kun.uz фотомухбири салқин ва ёмғирли куз оғушидаги боғдан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: KUN.UZ
Боғнинг очилиш маросими 20 октябр куни бўлиб ўтди.
Маросимда пойтахт ҳокимининг ўринбосарлари Фахриддин Давруков ва Фурқат Маҳмудхўжаев ҳамда Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфуддинов иштирок этиб, бу ер аҳоли истаганидек қулай ва сокин боғ бўлиб қолишини ваъда қилишди.
“Айни пайтда боғдаги таъмирлаш ишлари тўла якунига етмаган бўлса-да, шаҳримиз аҳолисининг хоҳиш-истагига мувофиқ, “Дўстлик” боғи белгиланган муддатдан эртароқ ўз фаолиятини бошлади”, – дейилади шаҳар ҳокимлиги ахборотида.
Пойтахтнинг Бобур кўчасида жойлашган ва шу ном билан атаб келинган боғ 2017 йилда президент Шавкат Мирзиёев таклифи билан “Дўстлик” номини олган эди. Шу йили Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилиб, у боғ яқинидаги бинога жойлаштирилган, боғ мазкур қўмита тасарруфига ўтказилиши белгиланган эди.
Кейинчалик Тошкентдаги қатор боғлар сингари “Дўстлик” боғи ҳам инвесторга топширилди, фойдаланувчилар учун ёпилиб, қаровсиз ҳолатда қолдирилди. 2021 йилга келиб, фуқаролар норозилигидан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Дўстлик” боғида таъмирлаш ишлари бошлади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

22:38 / 03.06.2025
Бўрижар каналидаги воқеа қаҳрамонлари “Жасорат” медали билан тақдирланди

17:32 / 03.06.2025
Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди

19:29 / 31.05.2025
Тошкентда йўлбўйи пулли автотураргоҳлар ишга тушди. Аҳоли қандай фикрда?

22:30 / 30.05.2025