Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ўғрилик жиноятини содир этиб қочиб юрган аёл ушланди
Термиз шаҳрида ўғрилик жиноятини содир этиб қочиб юрган аёл ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил май ойида Термиз шаҳрида Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган аёл ушланган.
Денов туманида яшовчи, Б.Д. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан қидирувда бўлган. Унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ жазоси қўлланган.
Қайд этилишича, Б.Д. 2021 йил 7 октябр куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Термиз шаҳар ҳудудида юргани аниқланиб ушланган.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026