Ҳоким ва ҳоким ўринбосарларининг рейтинги эълон қилинди
Argos.uz порталида Ўзбекистондаги барча ҳокимларнинг фаолияти самарадорлигини акс эттирувчи рейтинг натижалари эълон қилинди. Вилоятлар бўйича умумий рейтингда Навоий вилояти энг юқори кўрсаткични қайд этган.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги барча вилоят, туман ва шаҳарлардаги ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) асосида баҳолаш тизимини йўлга қўйди.
Агентликнинг argos.uz порталидаги “Рейтинг” саҳифасида 2021 йил июн ҳолатига (2-чорак бўйича) қуйидаги 6 турдаги рейтинг жойлаштирилди:
1. Натижадорлиги юқори ҳудудлар;
2. Ҳудудларда кўрсаткичлари энг юқори туман (шаҳар)лар;
3. Ҳудудларда кўрсаткичлари энг қуйи туман (шаҳар)лар;
4. Ҳоким ўринбосарларининг ЭМСК бўйича рейтинги;
5. Туман (шаҳар) ҳокимларининг топ-20лиги;
6. Туман (шаҳар) ҳокимларининг қуйи-20лиги.
Рейтинг натижаларига кўра, энг юқори кўрсаткичли вилоятлар рейтингида Навоий вилояти (87 балл) етакчилик қилмоқда. Вилоятлар орасида энг паст кўрсаткич Сурхондарёда (66 балл) қайд этилган.
Кўрсаткичлари энг юқори туман (шаҳар)лар рейтингида республикадаги 205та туман орасида Қоровулбозор тумани (Бухоро) 98,2 балл билан 1-ўринни эгаллаган.
Кўрсаткичлари энг қуйи туман (шаҳар)лар рейтингида Сариосиё тумани (Сурхондарё) 1-ўринни эгаллаган (60,8 балл).
Ҳокимларнинг топ-20 талик рейтингида яна Қоровулбозор тумани (Бухоро), Янгибозор тумани (Хоразм), Ширин шаҳри (Сирдарё), Ғазғон шаҳри (Навоий) ва Миробод тумани (Тошкент шаҳри) ҳокимлари етакчилигини кўриш мумкин. Қуйи-20 талик рейтингда эса рўйхатдаги дастлабки ўнта ўриннинг саккизтаси Сурхондарё вилояти туманлари ҳокимларига насиб этган.
Ҳоким ўринбосарларининг ЭМСК бўйича рейтингида Навоий вилоятининг Ғазғон шаҳри 1-ўринни эгаллаган.
Туман (шаҳар) ҳокимларининг ТОП-20лиги ва ҚУЙИ-20лиги бўйича рейтингда мос равишда Қоровулбозор (Бухоро) ва Сариосиё (Сурхондарё) туманлари 1-ўринни эгаллаган.
Агентлик 100 баллик тизимда якуний баҳолашнинг 50 фоизини ЭМСК, 30 фоизини аҳоли орасида ва 20 фоизини маҳалла раислари орасида ўтказиладиган сўровнома натижалари ташкил этишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳоким ўринбосарлари фаолиятини KPI асосида баҳолаш тартиби жорий этилиши август ойидаги президент қарорида белгиланганди.
Мавзуга оид
17:36 / 18.11.2024
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида пастлади
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
16:52 / 07.11.2024