Ўзбекистон Эрондан картошка ва мева-сабзавот импортини кескин оширди
Ўзбекистон 2021 йилда Эрондан мева ва сабзавотлар импортини кескин оширди, дея хабар бермоқда EastFruit.
2021 йилнинг биринчи уч чорагида Эрон Ўзбекистонга 30,3 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берди. 2020 йилнинг шу давридаги кўрсаткич эса 5,4 миллион долларни ташкил қилган.
Импорт ҳажмининг асосий ўсиши картошка сегментига тўғри келди. Ўзбекистон 17,6 миллион долларга 126,4 минг тонна Эрон картошкасини импорт қилган, аввалги мавсумларда эса Эрон картошкаси Ўзбекистонга етказиб берилмаган эди.
Картошкадан ташқари, Эрон Ўзбекистонга хурмо етказиб беришни ҳам кескин кўпайтирди - 5,4 баробар. 2021 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 6,9 минг тоннадан ортиқ Эрон хурмоси олиб кирилди. Белгиланган даврда мамлакатга Эрон кивисини етказиб бериш ҳажми икки баробарга, писта - 60 фоизга, янги олма - 20 фоизга ва саримсоқпиёз 2,2 баробарга ошди.
Эрондан Ўзбекистонга етказиб берилаётган мева-сабзавот турлари кескин кенгайгани қайд этилган. Эрондан Ўзбекистонга сўнгги йилларда умуман олиб кирилмаган картошкадан ташқари, 2021 йилда қалампир, тарвуз, помидор, қовоқ, янги салат, сабзи, бодринг, бақлажон, майиз ва қуритилган сабзавотлар каби янги маҳсулотлар келтирилди. Бироқ, бу сабзавот ва меваларнинг импорти ҳажми нисбатан паст, қуритилган сабзавот ва қалампир эса 100 тоннадан ортиқ ҳажмда етказиб берилди.
Тескари йўналишда, яъни Ўзбекистондан Эронга сабзавот ва мевалар етказиб берилмаган.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
08:39 / 22.11.2024
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024