Ўзбекистон | 07:40 / 03.11.2021
8074
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда 3та машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни соат 18:00ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4-Р181 “Қипчоқ-Манғит-Туркманистон” автомобиль йўлининг 12-13-километрлари оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган У.Ю. "Lifan" русумли юк ташувчи мотоциклда ҳаракатланаётиб, кескин ортга бурилиши натижасида орқадан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1956 йилда туғилган К.Б. бошқарувидаги "Nexia" билан тўқнашган ва бунинг оқибатида "Nexia" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган Ф.М. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобили билан тўқнашган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Тўқнашувлар натижасида, "Nexia" русумли автомобиль йўловчиси, 1960 йилда туғилган А.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ва унинг 2017 йилда туғилган набираси Б.Р. шифохонада вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси К.Б. ва яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Мазкур ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид