Жаҳон | 15:44 / 03.11.2021
9847
1 дақиқада ўқилади

Роман Абрамовичнинг самолёти сотувга қўйилди

34 нафаргача йўловчини сиғдира оладиган Boeing 767-300ER самолёти 2003 йилда ишлаб чиқарилган ва 2007 йилдан фойдаланила бошланган. Лайнер ўқув зали, учта ётоқхона, ошхона ва меҳмонхона билан жиҳозланган. 

Фото: Airborne Cinematics / Youtube

Россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг Boeing 767-300ER йўловчи самолёти сотувга қўйилди, деб хабар берди Forbes ўз манбаларига таяниб.

Ҳаво кемасини сотиш билан Global Jet Monaco SAM оператори шуғулланмоқда. Нашр манбаларининг сўзларига кўра, унинг тахминий нархи 100 млн долларни ташкил этади.

34 нафаргача йўловчини сиғдира оладиган Boeing 767-300ER самолёти 2003 йилда ишлаб чиқарилган ва 2007 йилдан фойдаланила бошланган. У ўшанда 315 млн долларга сотиб олинган. Лайнер ўқув зали, учта ётоқхона, ошхона ва меҳмонхона билан жиҳозланган. Самолётнинг парвоз масофаси 11,3 минг километрни ташкил этади.

Мавзуга оид