Ўзбекистон | 12:20 / 08.11.2021
65729
1 дақиқада ўқилади

Манба: Навоий вилояти ҳокими ишдан олинган

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вазифасидан озод этилган. Ушбу лавозимни Халқ банки бошқаруви раиси вазифасида фаолият юритиб келган Шуҳрат Атабаев эгаллаши кутилмоқда. 

Фото: Kun.uz

Бугун халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтади. Унда ташкилий масала кўриб чиқилади.

Kun.uz манбасига кўра, сессияда Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Қобул Турсунов вазифасидан озод қилиниши ва унинг ўрнига Халқ банки бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Шуҳрат Атабаев янги ҳоким этиб тасдиқланиши кутилмоқда.

Қобул Турсуновнинг лавозимдан олиниш сабаби ҳозирча маълум эмас. У 2016 йил 25 декабрдан бери Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.  

Олдинроқ Argos.uz порталида Ўзбекистондаги барча ҳокимларнинг фаолияти самарадорлигини акс эттирувчи рейтинг натижалари эълон қилиниб, унда вилоятлар бўйича айнан Навоий вилояти энг юқори кўрсаткични қайд этганди.

Мавзуга оид