Самарқандда бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этди
Самарқанд вилояти Нарпай туманида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz сўровига жавобан вилоят прокуратураси матбуот хизмати раҳбари хабар берди.
Маълум бўлишича, 2021 йил 22 октябрь куни Нарпай тумани Нарпай маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.С., унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди яшаш уйида ташқи томонидан тан жароҳатларсиз топилган.
Дастлабки текширувда уларнинг ис газидан вафот этгани аниқланган.
Қайд этилишича, 2021 йил 22 октябрь куни ҳодиса юзасидан Нарпай туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а»,«б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши тергов ҳаракатларни ўтказиш учун Нарпай туман ИИБга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида 15 октябрдан 25 октябргача 8 киши ис газидан вафот этгани маълум қилинганди. Бундан ташқари, 29 октябр куни Ургут туманида аёл ва унинг икки нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
Мавзуга оид
18:11 / 19.11.2024
Наманганда ота ва унинг икки фарзанди, Бухорода она ва ўғил ис газидан заҳарланиб, вафот этди
19:27 / 14.11.2024
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
19:16 / 31.10.2024