Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилади
Кеча, 18 ноябр куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказди. Маълум қилинишича, вазирлар Россияга кутилаётган олий даражадаги ташрифга тайёргарлик юқори даражада эканини қайд этган.
Учрашув якунида халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро Келишув ҳамда биологик хавфсизлик масалаларида ўзаро тушуниш бўйича Меморандум имзоланди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.
«2022 йил Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланади. Биз ҳамкорликда ушбу муҳим санани нишонлаш учун йирик ижтимоий ва маданий тадбирлар ўтказиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқдик», – дейди Абдулазиз Комилов.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 19 ноябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга жўнаб кетди.
Мавзуга оид
21:20 / 04.06.2026
Байденнинг уруши Трампнинг урушига айланди — Сергей Лавров
08:54 / 26.05.2026
Лавров: Россия Киевга “тизимли зарбалар”ни бошлайди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
23:30 / 07.04.2026