16:00 / 23.11.2021
5103

www.tbc-ornaments.uz рақамли каталог тақдимоти

Фото: TBC Bank Uzbekistan

18 ноябрь куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида TBC Bank Uzbekistan ҳомийлиги остида ўтказилаётган TBC Ornaments номли ноёб ижтимоий лойиҳаси доирасида www.tbc-ornaments.uz платформасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир меҳмонлари – дизайнерлар, модельерлар, журналистлар, режиссёрлар, санъатшунослар, тадбиркорлар ва TBC Ornaments лойиҳаси ҳамкорлари нафақат веб-сайтни, балки биринчи рақамлаштирилган нақшларни ҳам кўришди.

Жорий йилнинг баҳорида TBC Bank Uzbekistan миллий нақшларни рақамлаштириш ва ҳамма фойдаланиши учун рақамли каталог яратиш мақсади билан лойиҳанинг бошланиши ҳақида эълон қилди.

Фото: TBC Bank Uzbekistan

Апрель ойида Тошкент – Самарқанд – Ургут – Нурота – Бухоро – Ғиждувон йўналишлари бўйича ўзбек тўқимачилигига бағишланган биринчи экспедиция бўлиб ўтди. 100 дан ортиқ нақшлар суратга олинди, улар билан экспедиция аъзолари музей ва устахоналарда танишиб чиқишди. Экспедициядан қайтгач, ҳар бир нақшни рақамли форматга ўтказиш бўйича, уларнинг тавсифини тайёрлаш ва миллий нақшларнинг тўлиқ маълумотлар базасини тўплаш учун рақамли платформа яратиш ишлари бошланди.

Рақамли платформа тақдимотини TBC Bank Uzbekistan бошқарув раиси Спартак Тетрашвили ва TBC Bank Uzbekistan маркетинг бўйича директори Камилла Мўминовалар очиб беришди.

Фото: TBC Bank Uzbekistan

Спартак Тетрашвили қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: «TBC Ornaments лойиҳаси Грузияда муваффақият билан амалга оширилган. Ўзбекистонга келиб, бу мамлакат маданияти билан танишар эканмиз, бундай лойиҳа бу ерда ҳам катта имкониятларга эга эканлигини англадик. Қолаверса, маҳаллий дизайнерлар ва тадбиркорлар ҳамжамияти ўзбек нақшларини энг яхши сифатда топишда кўпинча қийинчиликларга дуч келишини билиб олдик. Мазкур лойиҳа билан биз ўзбек миллий амалий санъатининг тикланишига ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз ва миллий нақшларга янги рақамли ҳаёт бахш этиш истагимиз бор».

TBC Ornaments лойиҳасининг иштирокчилари ва бевосита мутасаддилари Ферузхон Якубходжаев ва Сардор Бабаев лойиҳанинг пайдо бўлиш тарихи ва биринчи экспедиция таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Фото: TBC Bank Uzbekistan

Рақамлаштиришнинг биринчи босқичида лойиҳани қўллаб-қувватлаган компаниялар вакиллари ҳам тадбир меҳмонлари сифатида иштирок этишди. Uztelecom, Testo, B&B, Chaykof компаниялари нақшларни қадоқлаш дизайни ва реклама кампанияларида биринчи бўлиб қўллашди.

Uztelecom миллий оператори вакили Сожида Ибрагимова 200 минг тиражда чоп этилган янги SIM-карталар дизайни ва «Миллий» тариф тўпламининг реклама тасвирларини илк рақамлаштирилган нақшлардан фойдаланган ҳолда намойиш этди.

Фото: TBC Bank Uzbekistan

Тадбирнинг узоқ кутилган қисми платформани лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш гуруҳи раҳбари Азиз Тўхтасиновнинг нутқи бўлди. Азиз меҳмонларга янги сайтнинг интерфейси, унинг навигацияси ва имкониятларини намойиш этди. Платформа ранг филтри ёрдамида нақшларни танлаш, шунингдек, керакли файлларни қулай форматда (PSD, EPS, PNG) юклаб олиш имконини беради. Сиз tbc-ornaments.uz сайтида нафақат нақшларнинг барча хилма-хиллигини кўришингиз мумкин, балки нақш номи, унинг тарихи, қўллаш хусусиятлари ва бошқа қизиқарли маълумотлар билан ҳам танишиб чиқишингиз мумкин.

TBC Ornaments жамоаси лойиҳани барча йўналишларда узоқ муддат давомида ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Яқин келажакда иккинчи экспедиция режалаштирилган бўлиб, у асосан Фарғона водийси ҳудуди бўйлаб ўтади ва ўзбек кулолчилигига бағишлангандир.

Фото: TBC Bank Uzbekistan

Каталогни доимий равишда янги нақшлар билан тўлдиришдан ташқари, tbc-ornaments.uz платформасининг интерфейсида инновацияларни жорий этиш, брендлар, музейлар, амалий санъат устахоналари билан турли ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган. 

TBC Bank Uzbekistan ҳақида

TBC Bank 30 йиллик тарихга эга бўлиб, Грузия ва Кавказортида энг йирик банк ҳисобланади. 2016 йилдан бери TBC Bank акциялари Лондон фонд биржасида рўйхатга олинган. Ўтган йил давомида Лондон фонд биржасида TBC Bank акцияларининг котировкалари 44,95 фоизга ошди ва компания барча акцияларининг баҳоси 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда ташкил этди (784,14 миллион фунт стерлингда).

TBC Bank Ўзбекистон бозорига 2020 йил октябрь ойида мамлакатдаги биринчи рақамли банк сифатида кирди. Айни пайтда TBC UZ иловаси 1,3 миллиондан ортиқ юклаб олинган бўлиб, рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 850 мингга яқин фойдаланувчини ташкил этади.

Банк рақамли форматда қуйидаги хизматларни тақдим этади: пул ўтказмалар, кредитлар, депозитлар, муддатли тўлов, банк карталари ва ҳисоб бўйича тўловлар. Барча хизматлардан TBC UZ иловаси орқали фойдаланиш мумкин.

Банк ўз маҳсулот турларини кенгайтириш устида фаол ишламоқда ва инсонлар ҳаётини осонлаштиришга шу ерда ва ҳозир интилмоқда.

Батафсил маълумотни бизнинг расмий каналларимиздан топасиз:

https://www.tbcbankgroup.com

https://www.tbcbank.ge/web/en

Facebook: @tbcbankuz

Instagram: @tbcbankuzbekistan

Telegram: @tbc_bank_uzb

Website: tbcbank.uz

24/7 Бахт маркази телефон рақами: +998 78 777 27 27

Реклама ҳуқуқи асосида

Top